Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–108, 18.03.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Битим 2024 йил 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида имзоланган.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан сўнг белгиланган тартибда унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

Киритилди: 18:10 18.03.2025. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!