Рамзан Қодировнинг ўғиллари Аҳмат, Эли ва Адам Чеченистон парламентининг олий ордени — “Ватан ифтихори” ордени билан тақдирланди.
Чеченистон еткачисининг фарзандлари мукофотланганини республикани миллий сиёсат ва ташқи алоқалар бўйича вазири Аҳмед Дудаев маълум қилди. У Аҳмат, Эли ва Адамни “ёш авлод учун ўрнак”, деб атаган.
Сентябрь ўрталарида Адам Қодиров Қуръонни ёқиб, диндорларнинг туйғуларини ҳақоратлашда айбланаётган волгоградлик Никита Журавелни Чеченистон тергов изоляторида калтаклагани акс этган видео эълон қилинганди. Рамзан Қодиров ўғлининг қилмишидан фахрланишини айтган.