Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга Самарқанддаги Регистон ансамбли макетини совға қилди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, совғани "Аҳмат" Осиё жанговар лигаси фахрий президенти Ойбек Норинбоев ва ушбу ташкилот президенти Нодир Қодиров етказишди.
“Шавкат Миромонович томонидан менга совға қилинган қимматбаҳо совға – Самарқанд шаҳридаги дунёнинг энг маҳобатли ва гўзал майдонларидан бири – Регистон ансамблининг эсдалик нусхасини олиш жуда ёқимли бўлди. Бу майдон 600 ёшда. У Ўзбекистоннинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири саналади. Унда учта мадраса жойлашган бўлиб, улар ҳам ўзининг гўзаллиги ва кўркамлиги билан ҳайратга солади”, — деб ёзади у.
У шунингдек, Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакат изчил тараққиёт ва фаровонликнинг янги векторини олганини, қардош Ўзбекистонда шундай ғайратли, замонавий, Россия билан дўст бўлган давлатни янада яхшилашга қодир раҳбар борлигидан хурсанд эканини қўшимча қилди.