Америкалик таниқли аралаш яккакураш устаси, UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар Юрайя Фейбер UFC'ни тарк этди.
Бу ҳақда UFC Roster Watch хабар бермоқда.
Ҳозирда Фейбер 45 ёшда. У фаолияти давомида жами 46 та жангда қатнашиб, 35 тасида ғалаба қозонган (10 тасида нокаут билан) ва 11 тасида мағлубиятга учраган.
Маълумот учун, Юрайя ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темировнинг менежери ҳисобланади.