Мадриднинг "Реал" футбол клуби ҳужумчиси Карим Бензема кеча бўлиб ўтган "Челси"га қарши Чемпионлар лигаси доирасида ўйинда 3та гол уришга муваффақ бўлди.
Эътиборли томони, кеча Лондонда Рамазон рўзасининг оғиз очиш вақти "Челси" - "Реал" учрашуви бошланишидан 13 дақиқа олдинга тўғри келган ва Карим Бензема бевосита майдонга тушиш олдидан енгил ифтор қилган.
"Рамазон ҳаётимнинг бир қисми ҳисобланади. Менинг диним рўза тутишни фарз қилган. Бу мен учун муҳим аҳамиятга эга. Рўза тутганимда ўзимни яхши ҳис қиламан. Бу ўйинимга салбий таъсир қилмайди.
Бу сеҳрли кеча бўлди. Биз Лондонга ҳақиқий "Мадрид"ни кўрсатиш учун келгандик", — деди Бензема ўйиндан кейин.