Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов Тошкентдаги «Минор» масжидига имом-хатиб этиб тайинланди

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов Тошкентдаги «Минор» масжидига имом-хатиб этиб тайинланди

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий номи билан танилган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов 15 март куни Тошкент шаҳридаги «Минор» масжиди имом-хатиби этиб тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов олдин ҳам “Минор” масжидига имом-хатиблик қилган. 2021 йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимига тайинланган домлага «Минор» масжиди имом-хатиблиги ҳам юклатилган эди.

2023 йилнинг январ ойи бошида Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилганди. Унинг ўрнига «Абу Сахий» жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган.

Киритилди: 11:53 16.03.2023. Ўқилди: 2379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!