Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Рафаэль Надаль теннисчи сифатида фаолиятини якунлади

Рафаэль Надаль теннисчи сифатида фаолиятини якунлади

Машҳур испан теннисчиси, “Катта дубулға” турнирининг 22 карра чемпиони Рафаэль Надаль спортдаги фаолиятини якунлади.

Теннисчи Испания ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги Дэвис кубоги чорак финалида нидерландиялик Ботик ван де Зандсхулпга 4:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу баҳсда Нидерландия терма жамоаси Испанияни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди.

“Вазиятнинг шу нуқтага келиб қолгани ҳеч кимга ёқмайди. Мен теннис ўйнашдан чарчадим. Менинг танам энди теннис ўйнашни хоҳламайди. Унвонлар, рақамлар - ҳамма нарса бор. Аммо мени Мальоркадаги кичик бир қишлоқдан чиқиб, орзуси сари интилган ва ҳозирги кунга эришиш учун астойдил ҳаракат қилган оддий инсон сифатида эслаб қолишни истардим”, - деди Надаль кортда берган интервьюсида.

Аввалроқ, Рафаэль Надаль 10 октябрь куни Дэвис кубоги финалида ўзининг сўнгги профессионал ўйинини ўтказишини маълум қилганди.

Киритилди: Бугун 17:12. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!