Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қуёшдаги ҳодиса магнит бўронини "чақиради"

Қуёшдаги ҳодиса магнит бўронини "чақиради"

Қуёш юзасида янги туйнук пайдо бўлди, унинг катталиги Ердан 20 баравар каттароқ. Бу бугун ва эртага содир бўладиган магнит бўронига сабаб бўлади.

Манбага кўра, бу Қуёшда аниқланган иккинчи катта туйнукдир. Ердан 30 марта катта бўлган биринчи туйнук 23 март куни топилган эди. Қуёшнинг рентген нурларини суратга олган НАСА Қуёш динамикаси обсерваторияси томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, туйникдан чиққан плазма реактиви соатига 2,9 миллион километр тезликда ҳаракатланмоқда ва Ерга 31 март ёки 1 апрелда етиб келади. Бундай ҳодиса пайтида кучли қуёш шамоли ва магнит бўронлари пайдо бўлади. Эҳтимол, плазманинг кўп қисми сайёрамиз атрофида оқаётганлиги сабабли, магнит бўрони кучли сезилмайди.

Шуни таъкидлаш керакки, магнит бўрони сунъий йўлдош алоқасини бузиши ва об-ҳаво таъсирига мойил одамларнинг касаллигини кучайтириши мумкин. Умуман олганда, 2023 йил 4, 12, 19 март кунлари бир нечта магнит бўронлари қайд этилган. Ойни якунлайдиган бу бўрон ўртача кучга эга бўлади.

Шифокорлар магнит бўрони бўлаётган кунларда тоза ҳавода кўпроқ вақт ўтказишни, тўғри овқатланишни, айниқса, сурункали ва юрак-қон томир касалликларига чалинганлар саломатлигини диққат билан кузатиб боришни тавсия этади.

Киритилди: 21:58 31.03.2023. Ўқилди: 2209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!