Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қуйи Амударё давлат қўриқхонаси ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Қуйи Амударё давлат қўриқхонаси ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ЮНЕСКО бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига киритилди. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов Қорақалпоғистон Республикасига ташкил этилган инфотур доирасида маълум қилди.

13-17 сентябрь кунлари Абужа шаҳри (Нигерия)да ўтказилаётган "Инсон ва биосфера" дастурининг 33-Халқаро мувофиқлаштириш кенгаши доирасида Қуйи Амударё давлат биосфера резерватини ЮНЕСКО бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Энди Ўзбекистоннинг икки қўриқхонаси мазкур Тармоқда: биринчиси - Чотқол давлат биосфера резервати (1978 йилда киритилган).

Қуйи Амударё биосфера резервати Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Амударё туманлари ҳудудида жойлашган. Марказий Осиё ўрмонларининг 20 фоизи ва Ўзбекистон ўрмонларининг 74 фоизи мана шу ҳудудга тўғри келади. Қўриқхонанинг умумий майдони - 69 минг гектарга яқин. Резерватда мавжуд 419 турдаги ўсимликларнинг 2 тури, 36 турдаги ҳайвоннинг 1 таси, 43 балиқ турининг 12 таси ва 246 қуш туридан 23 тури Қизил китобга кирган.

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг номинацион пакети Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ва М. Зукков табиатни асраш фонди кўмагида тайёрланган.

Янги резерватнинг бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига қўшилиши ЮНЕСКО билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради, яъни "Инсон ва биосфера" дастури доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича техник қўллаб-қувватлашга эга бўлади:

  • Инсон ва табиий фаолият натижасида юзага келадиган биосферадаги ўзгаришларни ва бу ўзгаришларнинг одамлар ва атроф-муҳитга таъсирини, хусусан иқлим ўзгариши шароитида аниқлаш ва баҳолаш;
  • Табиий экотизимлар ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ўртасидаги динамик ўзаро боғлиқликни хусусан, биологик ва маданий хилма-хилликнинг тез йўқолиши шароитида экотизимларнинг инсон фаровонлиги учун хизмат қилишини ўрганиш ва қиёслаш;
  • Атроф-муҳит ўзгариши омили сифатида жадал урбанизациялашуви ва энергия истеъмоли шароитида инсоннинг фаровонлиги ва яшаш муҳитини таъминлаш;
  • Экологик муаммолар ва ечимлар тўғрисида билим ва тажриба алмашиш ва рағбатлантириш, барқарор ривожланиш учун экологик таълимни тарғиб этиш.
Киритилди: 17:15 17.09.2021. Ўқилди: 1854 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!