Қувайт Ички ишлар вазирлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан боғлиқ тўрт нафар жангари ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.
Бу ҳақда KUNA давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, гуруҳ мамлакатга денгиз орқали киришга уринган. Жангарилар билан тўқнашув пайтида Қувайт қуролли кучларининг бир аскари яраланган.