Қувайт денгиз флоти ҳарбий хизматчиси хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Қувайт Қуролли Кучлари Бош штаби матбуот хизмати ижтимоий тармоқда эълон қилди.
“Қувайт Қуролли Кучларига юклатилган вазифалар доирасида ҳарбий хизмат вазифасини бажариш чоғида денгиз сержанти ҳалок бўлди”, дейилади пресс-релизда.
Ҳодиса ҳақида бошқа тафсилотлар ҳозирча ошкор қилинмади.