Қувайт амири Сабаҳ ал-Aҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ касалхонага ётқизилди.
Кувайт ахборот агентлиги KUNA хабарига кўра, 91 ёшли амир бир неча тиббий кўрикдан ўтишни талаб қилган.
Aмир девони (канцлери) вазири шайх Aли ал-Жарроҳ ас-Сабоҳ ўзини яхши ҳис қилаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили соғлиқ билан боғлиқ муаммолар амирнинг AҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашишига имкон бермади, кейин Кувайт раҳбари ҳам кўрикдан ўтиш учун касалхонага ётқизилди.