Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.X.” МЧЖ масъул шахслари геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш учун “Қувасой-1” қум-шағал кони ҳудудидан ажратилган ер майдонидан 18 344 куб. метр қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 4,1 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.