Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қўшни Қирғизистоннинг Чотқол тумани Оқсой сойи ҳавзасида қор кўчкилари остида қолган 3 та инсоннинг жасади топилди

Қўшни Қирғизистоннинг Чотқол тумани Оқсой сойи ҳавзасида қор кўчкилари остида қолган 3 та инсоннинг жасади топилди

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳамда Наманган вилояти Поп тумани Арашан тоғ тизмалари ортида жойлашган қўшни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Чотқол туманида 15—16 октябрь кунлари кузатилган кучли қор ёғиши ва унда кузатилган қор кўчки ходисаси остида қолган 6 кишидан 3 тасини жасади қор уюмлари остидан олиб чиқилган.

"Эртага яна йўқолган қолган 3 кишини қидириш ишлари давом эттирилади" - дейилади, хабарда.

Ҳа, олдинроқ айтиб ўтганимиздек, 14 — 16 октябрь кунлари Тошкент ва Наманган вилояти чегарадош ҳудудларида 100 мм гача ёғингарчилик кузатилиши шу вилоятларимизга чегарадош қўшни Чотқол туманида кучли қор ёғиш аномалиясини бериб, ҳатто қор кўчки ҳодисаларини ҳам келтириб чиқарибди.

Ва бу офат юқори эҳтимол 6 кишининг умри завол бўлишига олиб келган.

Киритилди: 04:01 19.10.2024. Ўқилди: 1658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!