Бугун 1 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қўшма Штатлар сув ости кемалари сони бўйича Россия ва Хитойдан 25 йил олдинда

Қўшма Штатлар сув ости кемалари сони бўйича Россия ва Хитойдан 25 йил олдинда

Президент Доналд Трамп бу ҳақда америкалик генераллар ва адмираллар билан учрашувда айтди.

Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Умид қиламизки, биз ҳеч қачон ядровий қуролларимиздан фойдаланишга мажбур бўлмаймиз;

◾️ Қўшма Штатлар сув ости кемалари сони бўйича Россия ва Хитойдан 25 йил олдинда. Россия иккинчи ўринда, Хитой учинчи ўринда, лекин улар бизга етиб олмоқда. Беш йил ичида Россия ва Хитой бу борада биз билан тенглашади;

◾️ Мен 2026 йилда қуролли кучларимизга 1 триллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаш мажбуриятни ўз зиммамга олдим, бу АҚШ тарихидаги энг катта сумма. Умид қиламанки, бу барчангизга ёқади;

◾️ Биз шунчалик кучлимизки, ҳеч бир душман бизга таҳдид қила олмайди. Биз шунчалик қудратлимизки, ҳеч бир рақиб бизни мағлуб этиш ҳақида ўйламайди ҳам;

◾️ Бир неча ҳафта олдин Канада бош вазири билан “Олтин гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини муҳокама қилгандим ва уларга Қўшма Штатларнинг бир қисми бўлиш таклифини яна бир бор билдиргандим;

◾️ Сан-Франциско, Чикаго, Нью-Йорк ва Лос-Анжелесдаги жиноятчилик масаласи албатта ҳал қилинади. Мен буни ҳам уруш деб ҳисоблайман;

◾️ Байден даврида АҚШ Украинага барча қуролларини берган, ўзида ҳеч нарса қолдирмаган;

◾️ Биз Путинни ва Зеленксийни бир жойга йиғиб, натижага эришишга мажбур қилишимиз керак. Буни амалга оширишнинг ягона йўли кучга таяниш, босимни кучайтиришдир.

Киритилди: 21:55 30.09.2025. Ўқилди: 1146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!