Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қўшма Штатлар Россия ва Хитойни қурол назорати бўйича музокарага чақирди

Қўшма Штатлар Россия ва Хитойни қурол назорати бўйича музокарага чақирди

Қўшма Штатлар Россия ва Хитой билан стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича икки томонлама музокараларга киришмоқчи. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд 18 март куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди, дея хабар берди Deutsche Welle.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон зудлик билан ва ҳеч қандай шартларсиз музокараларга тайёр.

Ўтган йили Россия Стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги шартномада иштирокини тўхтатган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Қўшма Штатлар билан ҳозирги муносабатлар шунчалик ёмонки, бундай музокаралар ҳақида ҳали гапиришнинг иложи йўқлигини маълум қилган. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина билан уруш давом этаётган бир пайтда Россия АҚШ билан мазкур шартномани қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб бормаслигини айтган.

Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский Томас-Гринфилднинг таклифига жавобан, Оқ уй ва НАТО “Россияга қарши ўта душманлик йўлини” қайта кўриб чиқсагина, бу соҳада ҳамкорлик қилиш мумкинлигини маълум қилган.

Россия ядровий ракета қуролларини назорат қилиш бўйича янги келишувларни ҳисобга олган ҳолда Қўшма Штатлар билан стратегик мулоқот учун асосни кўрмаяпти, — деди Полянский БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги “Ядровий қуролсизланиш ва ядро қуролини тарқатмаслик” мавзусидаги очиқ мунозарада.
Киритилди: 11:00 19.03.2024. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!