Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши 1994 йилда Украинанинг НАТОга аъзо бўлишга яширин тайёргарлиги ҳақидаги фикрларни билдирди.
Бу ҳақда Россия, Америка давлати ва альянс ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид ҳужжатларнинг бир қисмини махфийликдан чиқарган АҚШ Миллий хавфсизлик архивига таяниб, «РИА Новости» ёзмоқда.
«Украина, Болтиқбўйи ва жанубий давлатларнинг аъзо бўлиш имкониятини қўллаб-қувватлаш керак. Биз уларни Россия таъсирининг кулранг зонасида қолдирмаслигимиз керак», — дейилади ҳужжатда.