Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

“Қўрқма” китобида кўплаб хатолар, ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар, беҳаё лавҳалар аниқланди (ФОТО)

“Қўрқма” китобида кўплаб хатолар, ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар, беҳаё лавҳалар аниқланди (ФОТО)

Хабар берилишича, яқиндагина китобсеварлар орасида машхур бўлиб, кўпчилик муштарийлар томонидан муҳокама қилинган “Қўрқма” номли китоб мониторингдан ўтказилган. Бу ҳақда "human.uz" ёзмоқда.

Ҳатто таниқли блогерлар ва бошқа жамоатчилик вакиллари ҳам ижтимоий тармоқларда ушбу китоб тўғрисида ўз фикрларини ўртоқлашган эди.

Мониторинг натижаларига кўра “Қўрқма” китоби саҳифаларида кўплаб имловий, услубий хатолар ҳамда ҳақиқатга тўғри келмайдиган, нотўғри маълумотлар, ўқувчи онгига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган лавҳалар мавжудлиги аниқланди.

Хусусан, мазкур китобда ўқувчи онгига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган қуйидаги лавҳалар берилган:

— “Ҳе, сенинг онангни...” – тупроқни тепиб-тепиб, сўкиб-сўкиб катта бўлдик” (6-бет).

— “Уйғотмоқчи бўлдим яйловда ухлаётган оломоннинг кетига тепиб, елкасидан туртиб: “Ҳой, барака топкурлар, туринглар, қўйларинг бошга кўтарди-ку вокзални!” (9-бет).

— “Момом сариқ гулли кўйлакда эди. Ғингшийверганимдан ҳусайни узумидай чўзиқ бошли, қуруқ эмчагини оғзимга солиб қўйди” (16-бет).

— “Бизда эса бундай аёллар бир вақтлар эди сероб, мен сизнинг тушингизни бузаман бокираликни бузгани каби эрларингиз” (23-бет).

— “Бари хотиннинг устига сакрашдан бошқага ярамайди” (28-бет). 6. “Сигирлардай буқани бир йил кутиб яшаш бу!” (29-бет).

— “Талабаларни сотган хоинларнинг эса мамасига темирча тақиб, талабаларининг қонидан нишлаб қолган пахтани чопиқ қилишга юборишади” (30-бет).

—“Эркаклар: “Кўйлагинг ўралган белингдан, аканг!” – дея аламидан хотинини ўша кеч қўймай чиқишар, хаёлда эса меҳмон хоним билан эди” (47-бет).

/media/in_content_images/photo_2021-07-30_12-53-05.jpg_image

Ўзбекистон

Киритилди: 13:38 30.07.2021. Ўқилди: 5813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!