Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қуръони каримдаги машҳур шифо оятлари

Қуръони каримдаги машҳур шифо оятлари

1.
وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ
(Аллоҳ) мўъминлар жамоасининг кўнгилларига шифо (ҳузур-ҳаловат) бергай (Тавба сураси, 14-оят).

2.
يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءتْكُم مَّوْعِظَةٌ مِّن رَّبِّكُمْ
وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ
Эй инсонлар! Раббингиздан сизларга бир насиҳат, диллардаги нарсаларга (ёмон туйғулар, шаҳват, ботил ақида, дард ва қийноқларга) шифо ҳамда мўъминларга (тўғри йўлни кўрсатувчи) ҳидоят ва раҳмат (бўлган Қуръон) келди (Юнус сураси, 57-оят). 

3.
يَخْرُجُ مِن بُطُونِهَا شَرَابٌ مُّخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ
شِفَاء لِلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан ранго-ранг бир ичимлик (асал шарбати) чиқадики, у инсонлар учун шифо (манбаъи)дир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун ибрат (ва Аллоҳнинг қудратига ишорат) бордир (Наҳл сураси, 69-оят).

ИЗОҲ. Арининг ёшига, жинсига ва асал оладиган гул ҳамда меваларининг таъмига кўра асаларининг қорнидан оқ, сариқ, қорамтир ва бошқа рангли асал шарбати чиқади (Қози Байзовий; Жалолайн). Ояти каримада «шифоун» лафзи накра (мажҳул) бўлиб келгани учун «Асал ҳар турли касалликка шифодир», дейилган.

4.
وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ
Биз Қуръондан мўъминлар учун (руҳий ва баданий касалликларига) шифо ва раҳмат бўладиган нарсаларни нозил қилурмиз (Исро сураси, 82-оят).  

5.
وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
Бемор бўлган вақтимда менга шифо бергувчи У (Аллоҳ)дир (Шуъаро сураси, 80-оят).

ИЗОҲ. Адаб юзасидан раҳмат ва яхшиликни Аллоҳга нисбат бериб, дард ва ёмонликни инсон ўзига насбат бериши – муқаддас Ислом динининг энг гўзал одобларидандир. 

Масалан, Имом Муслим ва бошқа улуғ муҳаддислар келтирган ҳадиси шарифда “(Аллоҳим!) Хайр – яхшиликнинг ҳаммаси Сенинг қўлингдадир. Ёмонлик Сенга нисбат берилмас”. дейилади. (Имом Муслим, “Мусофирлар намози” китоби, 201-рақам). 

Бу оятда ҳам ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом дард ва беморликни ўзларига нисбат бериб, албатта, шифони Аллоҳга изофа қилганлар. 

قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاء
(Эй Расулим! Уларга) айтинг: «У (Қуръон) иймон келтирганлар учун ҳидоят (тўғри йўлни кўрсатувчи раҳнамо) ва шифодир (Фуссилат сураси, 44-оят).  

Мирзо КЕНЖАБЕК

Manba: azon.uz

Киритилди: 05:30 22.06.2020. Ўқилди: 44808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!