Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига генерал-майор Фидой Хусейн Малик бошчилигидаги Покистон Ислом Республикаси ҳарбий делегацияси ташриф буюрди.
Академия бўйлаб экскурсия давомида меҳмонлар курсантларнинг ўқиш жараёни, курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар ва академия музейини кўрдилар. Делегация аъзоларида академиянинг ахборот-ресурс маркази ва Покистон Ислом Республикаси Мудофаа вазирлигига бағишлаб ташкил этилган махсус ўқув синфи алоҳида қизиқиш уйғотди.
Ташриф давомида ҳарбий делегация вакиллари академия профессор- ўқитувчилари таркиби иштирокида «Давлатлар ва Қуролли Кучлар ахборот хавфсизлиги» мавзусида семинар машғулот ўтказдилар.
Ташриф доирасида икки давлат ўртасида ҳарбий ва бошқа соҳаларда мустаҳкам ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти