Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қурилишда ишлаётган ўзбекистонлик Россияда бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этди

Қурилишда ишлаётган ўзбекистонлик Россияда бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этди

Жорий йил 1 октябр куни Россиянинг Архангелск вилоятида 22 ёшли ўзбекистонлик кўп қаватли турар-жой қурилишида ишлаётган вақтда вафот этди.

Марҳум йигит қурилаётган бинонинг ташқи томони бўйлаб бешинчи қаватдан юқори қаватга қурилиш асбобларини кўтариб чиқаётган вақтда қулаб тушган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, ишчи қурилаётган бинонинг ташқи томони бўйлаб қурилиш асбобларини бешинчи қаватдан олтинчи қаватга кўтараётган бўлган. У мувозанатни йўқотиб, бешинчи қаватдан бетон плита устига қулаган», — дейилади Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабарида.

Архангелск вилояти минтақалараро ҳудудий меҳнат инспекцияси бу ушбу минтақадаги қурилиш объектларида сўнгги икки ҳафта ичида содир бўлган учинчи бахтсиз ҳодиса. Меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Александр Назаров воқеани ўрганиш ва таҳлил қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда воқеа жойига чиқилганини маълум қилган.

Манба: git29.rostrud.gov.ru

Киритилди: 14:22 09.10.2025. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!