Жорий йил 11 май куни соат 07:30 ларда Ромитандаги “Қўрғон” мол бозори ҳудудидаги автотураргоҳда “Қалайчарбоғ” маҳалласида яшовчи, 42 ёшли М.А. ва Ф.Ш. лар ўзаро мол олди-берди масаласида савдолашиб турган вақтларида газберонлик 1995 йилда туғилган К.Н. уларнинг ўрталаридаги савдолашиш жараёнига ҳеч бир сабабсиз аралашиб, М.А. ни қўл мушти ва оёқлари билан уриб, дўппослаган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан фуқаро К.Н. га нисбатан Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.