Қўқон шаҳар Қудуқлик кўчасида яшовчи 19 ёшли А.Х. отаси 47 ёшли Ё.Х. билан бирга тоғаси А.А.ни жанжал оқибатида ошхона пичоғи билан бўйин ва қорин соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа 19 октябрь куни соат 00:30 ларда содир бўлган. Мурда яшаш хонадони ҳовлисига кўмиб қўйилган.
Ҳолат юзасидан 1 ноябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан А.Х ва Й.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «п» банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддада 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.