Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қўқонда жанжал вақтида уч кишига ўқотар қуролдан ўқ узилди

Қўқонда жанжал вақтида уч кишига ўқотар қуролдан ўқ узилди

2020 йил 6 февраль куни соат 00:10ларда Қўқон шаҳар, Генерал Узоқов кўчасида жойлашган чойхонада фуқаро Ж.Ж. фуқаро Б.М. ва унинг икки нафар шериклари билан жанжаллашган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, жанжал давомида Ж.Ж. чойхона кириш эшиги олдида турган Б.М. ва унинг шерикларига ўзида бўлган ўқотар қурол (ов милтиғи)дан икки маротаба ўқ отиб, тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчилар олган жароҳатларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми "а, п" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.   

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

 

 

 

Киритилди: 17:00 06.02.2020. Ўқилди: 4458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!