Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қўқон бозори замонавий мезонлар асосида янгитдан бунёд этилади

A A A
Қўқон бозори замонавий мезонлар асосида янгитдан бунёд этилади

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган улгуржи буюм бозорида ёнғин келиб чиққан эди. Ёнғин оқибатида кўплаб тадбиркорларнинг маҳсулотлари ҳамда савдо дўконларига катта зарар етди.

Айни кунларда ушбу бозордаги дўконларни қисқа муддатда тўлиқ қайта тиклаш бўйича ишлар кетяпти. Ушбу ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун ҳудудда Фарғона вилояти ҳокимлиги штаби ҳам ташкил этилган.

Вилоятдаги қурилиш ташкилотлари кўмагида 2000 нафардан зиёд ҳашарчи, керакли жиҳоз ва техника воситалари жалб этилган ҳолда бозор ҳудудида дастлаб тозалаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан бозорнинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ҳожиқўзижон Исақовга кўра, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳар куни мониторинг қилиниб, тегишли тавсиялар бериб бориляпти.

“Режага кўра, бозор ҳудудида 977 та савдо дўкони қуриб битказилади. Бунинг учун 37 та қурилиш-пудрат ташкилотлари жалб этилган”, – дейди ҳокимлик мутасаддиси.

Киритилди: 13:54 23.06.2023. Ўқилди: 1055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!