Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Канада бутунлай Қўшма Штатларга қарам. Биз Канадага қарам эмасмиз!"

"Канада бутунлай Қўшма Штатларга қарам. Биз Канадага қарам эмасмиз!"

Доналд Трамп Канаданинг 51-штат сифатида АҚШ таркибига кириши зарурлиги ҳақида баёнот берди.

"Мен Канадани яхши кўраман. Тўғрисини айтганда, Канада 51-штат бўлиши керак. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлиши керак, чунки Канада бутунлай Қўшма Штатларга қарам. Биз Канадага қарам эмасмиз," - деди у Fox News телеканали эфирида.

Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ ва Канада ўртасидаги савдо музокаралари Канада расмийлари "муайян солиқларни бекор қилмагунча" қайта тикланмайди.

Аввалроқ Трамп Вашингтон Канада ҳукумати Америка технология компанияларига рақамли солиқ жорий этишга қарор қилганидан сўнг Оттава билан савдо масалалари бўйича барча алоқаларни тўхтатаётганини маълум қилган эди.

Киритилди: 23:25 29.06.2025. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!