Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қўлбола усулда тайёрланган маҳсулотлар йўқ қилинди

Қўлбола усулда тайёрланган маҳсулотлар йўқ қилинди

Сўнгги йилларда аҳолини инсон соғлигига зарар етказмайдиган сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан, қалбаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳолатлари афсуски, учраб турибди.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича судларнинг қарорларига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан олиб қўйилган жами 5 минг 443 та қўлбола усулда ишланган алкогол маҳсулоти, 7 минг 925 та “Қаратау” ёзуви туширилган этикетка ва 292 та тамаки маҳсулотини йўқ қилиш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида йўқ қилиниши белгиланган алкогол, тамаки ва бошқа маҳсулотлар тегишли идоралар ходимлари иштирокида йўқ қилиниб, суд қарорлари ижроси амалда таъминланди.

Киритилди: 10:19 05.12.2024. Ўқилди: 691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!