Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ибодат учун очилди

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ибодат учун очилди

Коронавирус туфайли ёпилган Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжиди 70 кундан сўнг ибодат учун ўз эшикларини очди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар қилмоқда.

“Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди бугун тонгда коронавирус туфайли 70 кун ёпилгандан сўнг очилди”, - дейилган хабарда.

Масжид директори Умар ал-Кисвани масжид Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига амал қилган ҳолда очилганини маълум қилган.

Ал-Ақсо масжиди мўмин-мусулмонлар учун Макка ва Мадина шаҳарларидаги Масжидул Ҳаромлардан кейинги учинчи улуғ қадамжо ҳисобланади.

Киритилди: 05:00 01.06.2020. Ўқилди: 2244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!