Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қуддусда террорчилар автобус йўловчиларини отиб ташлади: Kамида тўрт киши ҳалок бўлди

Қуддусда террорчилар автобус йўловчиларини отиб ташлади: Kамида тўрт киши ҳалок бўлди

Бугун Қуддуснинг шимолида қуролланган жангарилар автобусга ҳужум қилиб, йўловчиларга ўқ узишди. Тез ёрдам хизмати маълумотларига кўра, камида тўрт киши ҳалок бўлган, яна 11 киши жароҳатланган, улардан айримларининг аҳволи оғир.

Ҳодиса шаҳарга кириш йўлида, Қуддуснинг шарқидаги яҳудийлар қишлоқларига олиб борадиган йўлда содир бўлган. Ҳукумат маълумотларига кўра, ҳужумни Ғарбий соҳилдан келган икки шахс амалга оширган. Улар автомат қуроллардан фойдаланишган. Расмийлар маълум қилишича, ҳужумчилар «нейтраллаштирилган», яъни ўлдирилган ёки таъсирсиз ҳолга келтирилган.

Исроил армияси ва полицияси шаҳарга олиб борадиган йўлларни ёпиб, ҳужум содир бўлган ҳудудда кенг кўламли операция ўтказмоқда.

Киритилди: 18:19 09.09.2025. Ўқилди: 1990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!