Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Қозон форуми-2024” бўлиб ўтмоқда

“Қозон форуми-2024” бўлиб ўтмоқда

Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи (UNA OIC) ва “Татмедиа” агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Замонавий дунё ва ИҲТ мамлакатларида ахборот соҳасини ўзгартиришнинг асосий тенденцияси” медиа форуми бўлиб ўтмоқда.

Мазкур анжуман ИҲТ ташкил этилганининг эллик беш йиллигига бағишланди.

“Татмедиа” раҳбари Айдар Салимгараев ушбу форум Россия ва ислом дунёси мамлакатлари шериклигининг муҳим платформасига айланиб, турли цивилизациялар ўртасидаги мулоқот учун дарвоза вазифасини ўташи, ахборот соҳасида қўшма ташаббуслар, амалий ҳаракатлар режаси ишлаб чиқишга кўмаклашишини таъкидлади. Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар аниқ натижаларга олиб келишига ишонч билдирди.

ИҲТ ахборот агентликлари иттифоқи бош директори Муҳаммад Абд Раббо Ал-Ямий форум Россия ва Иттифоқдаги медиа институтлари ҳамкорлиги доирасида хориж ОАВдаги ўзгаришлар ва жадал ривожланиш жараёнини муҳокама қилиш мақсадида ўтказилаётганини таъкидлади.

Дин ва маданиятлар ўртасида цивилизациявий мулоқот ўрнатиш, ёнма-ён яшашни ривожлантириш, нафрат ҳисси ва исломофобияга қарши курашишга қаратилган ташаббусларда фаол иштирок этиш ҳамда халқлар ўртасида бағрикенглик ва яқинликни ёйишга ҳисса қўшадиган мақолалар тайёрлаш зарурлигини қайд этди.

“Россия – Ислом дунёси” стратегик қараш гуруҳи раиси ўринбосари Фарит Мухаметшин анжуман Россиядаги медиа институтлари ва ИҲТ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида ўтказилаётганига эътибор қаратди.

Россиянинг ИҲТдаги доимий ваколатхонаси ходими Наталья Тартинова, Туркманистон медиа агентлиги тижорат бўйича директори Нурмират Йилқибоев, “Viory” агентлиги контент бўйича директори Екатерина Мавренкова ушбу форум медиа алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ғилдирак ролини ўташига урғу берди.

“Бирлашиш ва парчаланиш ўртасидаги медиа макон” дея таърифланган иккинчи сессияда Ироқ ахборот агентлиги бош директори Саттор Гиёд, Эрон ахборот агентлиги (ИРНА) бош директори Али Нодирий, Индонезия телеканали резидент-директори Имон Бротосено, “РТ Арабик” директори Мая Манна ва “Спутник” халқаро ҳамкорлик бўйича директори Василий Пушков иштирок этди.

Шуниси эътиборга лойиқки, форум Россиядаги ОАВ институтлари ва исломий мамлакатлардаги ҳамкасблар ўртасида шартнома имзолаш бўйича расмий маросим билан якунланади.

Киритилди: 16:20 16.05.2024. Ўқилди: 747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!