Қозоғистон ҳукумати хабар беришича, Олмаотада Россиянинг Wildberries бозори учун 100 минг квадрат метрдан ортиқ логистика тарқатиш маркази қурилиши бошланди.
Ҳозирги босқичда лойиҳага 12,9 миллиард тенге (27,2 миллион доллар) сармоя киритилди.
Янги тарқатиш маркази 2025 йилнинг иккинчи чорагида фойдаланишга тайёр бўлиши кутилмоқда.
Бу Россиядан ташқарида биринчи Wildberries лойиҳасидир. Улар иккинчи шундай марказни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ташкил этишни режалаштирган.