Бугун 3 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистоннинг Исроил, Эрон ва Ливандаги дипломатлари кучайтирилган иш режимига ўтди

Қозоғистоннинг Исроил, Эрон ва Ливандаги дипломатлари кучайтирилган иш режимига ўтди

Яқин Шарқдаги кескин вазият муносабати билан мамлакатнинг Исроил, Эрон ва Ливандаги консуллиги кучайтирилган иш режимига ўтказилди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

“Охирги бир неча ой ичида Яқин Шарқдаги вазият жуда кескинлашди. Шу муносабат билан Исроил, Эрон ва Ливандаги қозоғистонлик дипломатлар кучайтирилган иш режимида ишламоқда. Бу мамлакатлардаги Қозоғистон фуқаролари билан алоқалар йўлга қўйилган, улар билан доимий алоқа мавжуд. Мамлакатдаги вазиятга қараб керакли тавсиялар берилади. Қозоғистон элчихоналари ҳарбий-сиёсий вазият кескинлашгани сабабли мамлакатни тарк этиш зарурлигини бир неча бор эълон қилган”, — деди Айбек Смадияров вазирликда ўтказилган брифингда.

Киритилди: 21:25 02.10.2024. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!