Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистоннинг БРИКСга кириши аниқ саналари ҳақида гапиришга ҳали эрта — Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги

Қозоғистоннинг БРИКСга кириши аниқ саналари ҳақида гапиришга ҳали эрта — Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги

"Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 2024 йил 24 июн куни Минскда берган баёнотига кўра, БРИКСга янги аъзоларни қабул қилишни тўхтатишга қарор қилинган. Шу муносабат билан Қозоғистоннинг ташкилотга қўшилиш муддати ҳақидаги савол очиқлигича қолмоқда. Бу масала иштирокчи давлатлар ўртасида консенсус мавжудлигига боғлиқдир", дея маълум қилди ташқи сиёсат бўлими.

Қозоғистоннинг БРИКСга аъзо бўлиш истаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан "БРИКС+"нинг 15-саммити иштирокчиларига мурожаатида билдирилган эди.

"БРИКС Қозоғистон учун биринчи навбатда иқтисодий, савдо ва сармоявий манфаатларга эга. Қозоғистон экспортни диверсификация қилиш, илғор технологияларни қўлга киритиш ва транспорт-логистика ташаббусларини илгари суришдан манфаатдор", дейилади ТИВ хабарида.

Киритилди: 20:45 27.09.2024. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!