Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистоннинг барча шаҳарларида аёллар полиция бўлимлари очилади

Қозоғистоннинг барча шаҳарларида аёллар полиция бўлимлари очилади

Яқин кунларда Қозоғистоннинг барча шаҳарларида аёллар полиция бўлимлари очилади. Бу ҳақда Қозоғистон Мажлиси раиси Эрлан Кошанов Марказий Осиё мамлакатлари аёллари мулоқоти халқаро конференциясида маълум қилди.

Кошанов Қозоғистонда сўнгги икки йилда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича инспекторлар сони икки баравар кўпайганини таъкидлади.

«Баъзида аёлни фақат аёл тушунади. Шу боис аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик жиноятларини тергов қилишда аёл терговчи касбини жорий қилдик», деди спикер.

Унга кўра, республика бўйича тергов гуруҳларига 280 нафар аёл терговчи киритилган.

«Қозоғистонда биринчи марта тажриба режимида фақат аёллардан иборат полиция бўлими ташкил этилди. Энди аёллар ўз муаммолари билан бундай бўлимларга бемалол келиши ва ҳимоя сўраши мумкин. Яқин келажакда бу тажриба бутун мамлакат бўйлаб ёйилади», деди Кошанов.

Бундан ташқари, спикер нафақат зўравонлик оқибатлари билан курашиш, балки унинг эҳтимолини олдини олиш зарурлигини таъкидлади.

«Бизга тўғри мафкура керак. Оилада эркакнинг тўлиқ ҳукмронлиги ҳақидаги нотўғри ғоя ўтмишда қолиши керак. Ёш авлод онгига мактабдан тўғри қадриятларни сингдириш керак. Аҳолида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш керак. Маиший вандализмнинг ҳар қандай кўринишларига муросасиз бўлиш керак», деди у.

Киритилди: 09:09 05.12.2023. Ўқилди: 943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!