Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонликларнинг ўртача ёши аниқланди

A A A
Қозоғистонликларнинг ўртача ёши аниқланди

2023 йил бошига кўра, қозоғистонликларнинг ўртача ёши 32,1 ёшни ташкил этди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Миллий статистика бюросининг хабар беришича, 2018 йилдан бери аҳолининг ўртача ёши бироз ошди.

«Ўртача ёшнинг ўсиши эркаклар ва аёллар, қишлоқ ва шаҳар аҳолиси орасида кузатилмоқда.

Йил бошида эркакларнинг ўртача ёши 30,5 ёшни, аёлларники эса 33,7 ёшни ташкил этди.

Шаҳар аҳолисининг ўртача ёши қишлоқ аҳолисиникидан юқори, мос равишда 32,6 ва 31,5 ёш.

Ҳудудлар ўртасида энг юқори ўртача ёш Шимолий Қозоғистон вилоятида 38,9 ёш, энг паст ўртача ёш эса Манғистау ва Туркистон вилоятларида 27,6 ёш», – дейилади хабарда.

Киритилди: 19:03 04.09.2023. Ўқилди: 1468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!