Бугун 22 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистонлик тадбиркор «Қайрат» футболчиларига «Реал» устидан ғалаба қозонилса, катта совға ваъда қилди

Қозоғистонлик тадбиркор «Қайрат» футболчиларига «Реал» устидан ғалаба қозонилса, катта совға ваъда қилди

Қозоғистонлик тадбиркор Турсенгали Алагузов "Қайрат" футболчиларига янги автомобиль совға қилади, агар жамоа УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг иккинчи турида ўз уйида "Реал" устидан ғалаба қозонса.

«Туғилган куним арафасида, ваъда бераманки, "Қайрат" ғалаба қозонган тақдирда, барча ўйнаган футболчиларга - биттадан автомобиль. "Қайрат" - чемпион!», - дейилади тадбиркор мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, "Қайрат"нинг "Реал"га қарши ўйини 30 сентябрь, сешанба куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:45'да старт олади.

Қозоғистон клуби дастлабки турда сафарда Португалиянинг "Спортинг" клубига йирик 1:4 ҳисобида ютқазди.

Киритилди: 15:26 21.09.2025. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!