Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонлик журналистга Россияга кириш тақиқланди

Қозоғистонлик журналистга Россияга кириш тақиқланди

Қозоғистонлик журналист Ирина Медникова унга Россияга кириш тақиқлангани ва бу ҳақда у Москвага учиш арафасида турган пайтда билганини айтди, деб ёзади “Оrda”.

Қозоғистон Ёшлар ахборот хизмати асосчиси, журналист ва жамоат арбоби Ирина Медникова опасининг юбилейига кетаётган эди. Қозоғистон аеропортида у Россияда қора рўйхатга киритилгани ва шунинг учун учмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантирилган.

Унинг сўзларига кўра, одам кириш тақиқи ҳақида фақат жўнаб кетган куни билиб олади. Чипта сотиб олаётганда бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.

Аввалроқ “Адилдик йўли” жамоат бирлашмаси ижрочи директори Дидар Смагулов унга Россияга кириши умрбод тақиқлангани ҳақида маълум қилганди.

Қозоғистон яқинда кескин баёнотлар билан чиққан россиялик тарихчи Андрей Грозинга киришни тақиқлади.

Киритилди: 15:10 18.05.2025. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!