Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонлик IBA Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари давлатдан мукофот пули олмайди. Нега?

Қозоғистонлик IBA Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари давлатдан мукофот пули олмайди. Нега?

БААнинг Дубай шаҳрида якунига етган IBA Жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни банд этди.

Қозоғистон қонунчилигига кўра, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) тан олмаган федерацияларга давлат томонидан мукофот пуллари берилмайди. Бу маълумотни Қозоғистон бокс федерацияси бош котиби Мерей Акшалов тасдиқлади. ХОҚ томонидан World Boxing ташкилоти тан олинган, IBA эса йўқ!

Шу боис, Қозоғистон терма жамоаси боксчилари IBA Жаҳон чемпионатида ташкилотчилар томонидан тақдим этилган мукофот пуллари билан кифояланишади. Олтин медаль эгалари - 300 000, кумуш медаль соҳиблари - 150 000, бронза медаль совриндорлари - 75 000, 1/4 финалда ютқазганлар 10 000 АҚШ долларини қўлга киритишди.

Киритилди: 23:39 14.12.2025. Ўқилди: 867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!