Нефть маҳсулотлари контрабандаси йўлга қўйилган туннель йўқ қилинди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида жиноий гуруҳ фаолияти ҳам тугатилди.
Прокуратуранинг маълум қилишича, ушбу ноқонуний фаолият икки ойга яқин давом этган. Бундан ташқари, ноқонуний олиб чиқилаётган ёқилғи учун Ўзбекистондан пул ўтказиш схемаси ҳам аниқланган.
Таъкидланишича, барча гумонланувчиларнинг шахси аниқланган, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.
Қайд этилишича, ушбу трансмиллий жиноий гуруҳ аъзолари Қозоғистон ҳудудида ҳам, Ўзбекистон ҳудудида ҳам қўлга олинган.