Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, 5 май куни Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳрида жойлашган “Казцинк” металлургия заводида йирик портлаш содир бўлган. Корхона ҳудудидаги чангни ушлаб қолувчи қурилма портлаб, унинг ортидан ёнғин келиб чиққан ва айрим конструкциялар қулаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган. Айни пайтда воқеа жойида 40 нафардан ортиқ ходим ва 10 та махсус техника техноген фалокат оқибатларини бартараф этмоқда.
Маъмумот учун, “Казцинк” — Қозоғистондаги энг йирик рангли металлургия корхоналаридан бири бўлиб, у ерда рух, мис, олтин ва кумуш ишлаб чиқарилади.