Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонда заргарлик буюмлари нархи 4,9 фоизга ошди

A A A
Қозоғистонда заргарлик буюмлари нархи 4,9 фоизга ошди

- Январь ойи охирида Қозоғистонда йиллик ҳисобда заргарлик буюмлари ва соатлар нархи 4,3 фоизга ошган. Хусусан, олтин никоҳ узуклари йил давомида 2,9 фоизга, қўл соатлари 10,1 фоизга қимматлашди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Миллий статистика бюроси матбуот хизматига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда қимматбаҳо заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш камайган. Заргарлик буюмлари ва шу каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йил январь-декабрь ойларида 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 17,8 фоизга камайди.

Шундай қилиб, ўтган йилнинг 12 ойи давомида Қозоғистон корхоналари томонидан 1,2 миллиард тенге (2022 йил январь-декабрь – 1,4 миллиард тенге) қийматидаги заргарлик буюмлари ва шунга ўхшаш маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Киритилди: 16:00 15.02.2024. Ўқилди: 1868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!