Қозоғистонда хавфли кимёвий модда — 21 тонна тетрагидрофуран ташиётган юк машинаси ағдарилди.
Воқеа жойига радиацион-кимёвий хизмат ходимлари етиб келган. Улар ҳудудни кўздан кечириб, ҳаводаги модда концентрациясини ўлчаган ва ҳеч қандай хавфни аниқламаган.