Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонликлар қўлга олинди

A A A
Қозоғистонда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонликлар қўлга олинди

Қозоғистонда халқаро қидирувда бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар бермоқда Tengrinews нашри.

Қўлга олинганлардан бири — 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у 2015 йилнинг март ойида бир гуруҳ шахслар билан Қирғизистоннинг Чуй вилояти Сўқулуқ туманида яшовчи фуқаронинг уйига бостириб кирган. Улар жисмоний куч ва қурол ишлатиб, уй эгасидан 395 минг сом (4 345 АҚШ доллари) пул ўмарган.

Олмаота вилоятининг Қорасой туманида эса Самарқанд шаҳрида ўғирлик содир этгани учун Ўзбекистон ИИБ томонидан май ойидан бери қидирувда бўлган 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Етказилган зарар 40 минг долларни ташкил этганди.

Тошкент шаҳар ИИБ томонидан ўта йирик миқдордаги фирибгарлик жинояти учун қидирувда бўлган 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси Қарағандада қўлга олинди. У 2021 йил июль ойида Тожикистон фуқароларини Қозоғистон Республикасига ишлашга жўнатиб, уларга маош тўламаган.

Киритилди: 14:27 25.09.2023. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!