Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда нефть базасида портлаш юз берди

Қозоғистонда нефть базасида портлаш юз берди

Қозоғистоннинг Жезқазғон шаҳрида жойлашган нефть базасида портлаш содир бўлиб, ундан сўнг ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши жароҳатланиб, касалхонага ётқизилди, деб хабар берди республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Вазирлик маълумотларига кўра, нефть базаси ҳудудида аввалига учта махсус машина ёниб кетган. Кейинроқ ўт ўчирувчилар етиб келишидан олдин газ-ҳаво аралашмаси портлади. Олов 100 квадрат метр майдонни қамраб олди. Нефть базаси ҳудудида жойлашган омборхона қулаб тушди.

ФВВ ходимлари ёнғинни ўчириш чоғида қўшни ёнилғи резервуарларини совитиш орқали ҳимоя қилиб, оловнинг тарқалашига йўл қўймади. Ёнғин бартараф этилди. Фавқулодда вазият сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Киритилди: 18:35 25.01.2025. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!