Бугун 16 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонда коррупционерлар реестри пайдо бўлади

Қозоғистонда коррупционерлар реестри пайдо бўлади

Қозоғистон парламенти мажлиси коррупционерларнинг давлат реестрини яратишни таклиф этувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Коррупсияга қарши кураш агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Улан Сарқуловнинг сўзларига кўра, реестр жамиятда коррупсияга нисбатан муросасизликни шакллантиришнинг профилактик воситасига айланади.

Реестрга оғир ва ўта оғир коррупсия жиноятлари учун судланганлар тўғрисидаги маълумотлар, жумладан, исм-шарифи, охирги иш жойи, жинояти ва жазонинг тафсилотлари киритилади. Реестрдан олиб ташлаш фақат судланганлик ҳолатини оқлаган ёки олиб ташланган тақдирдагина мумкин.

Шунингдек, қонун лойиҳасида “манфаатлар тўқнашуви” тушунчаси киритилган бўлиб, давлат хизматчилари ва уларнинг раҳбарларини бундай ҳолатлар ҳақида хабар беришга мажбур қилади. Аниқланган манфаатлар тўқнашуви 10 иш куни ичида ҳал қилиниши керак.

Бундан ташқари, нафақат пора олганларни, балки уни берганларни ҳам жазолаш мақсадида қонунга хилоф равишда мукофотлар берганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Юридик шахслар учун коррупция учун жарима миқдори пора миқдоридан келиб чиқиб, унинг 30 бараваридан 60 бараваригача бўлади.

Ўзгартиришлар тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганликда айбланган давлат хизматчиларининг мартаба ўсишини чеклашни ҳам назарда тутади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва разведка органлари ходимларининг коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлигини кучайтириш кўзда тутилган.

Киритилди: Бугун 12:47. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!