Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда интернетда ҳақорат ва сўкиниш учун жарима ёки қамоқ жазоси жорий этилиши мумкин

Қозоғистонда интернетда ҳақорат ва сўкиниш учун жарима ёки қамоқ жазоси жорий этилиши мумкин

Қозоғистонда интернет ва ижтимоий тармоқларда ҳақоратли ёки сўкиниш сўзларини ишлатганлик учун жарима ва ҳатто маъмурий қамоқ жазосини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳага кўра, бундай ҳуқуқбузарликлар учун 86 500 тенге миқдорида жарима солиш, 20 соатдан 60 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш ёки 5 суткадан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини қўллаш таклиф этилмоқда.

Ташаббускорларнинг фикрича, мазкур чоралар интернет маконида мулоқот маданиятини ошириш, ҳақорат ва тажовузкор хатти-ҳаракатларни камайтиришга хизмат қилади.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси июнь ойида парламент муҳокамасига киритилиши, йил охиригача эса кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Агар ҳужжат қабул қилинса, Қозоғистонда интернетда ҳақорат ва сўкиниш сўзларини ишлатганлик учун жавобгарлик анча кучайтирилади.

Киритилди: Бугун 19:00. Ўқилди: 142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!