Қозоғистон Парламенти Мажлиси депутати Эрмурат Бапи Миллий иқтисодиёт вазирлигининг 2025-2027 йилларга мўлжалланган бюджет лойиҳасида Қозоғистон мудофааси учун ажратилган пулларни танқид қилган. Бу ҳақда Orda.kz нашри хабар берди.
У далил сифатида Украинадаги урушни келтириб, мамлакатда ҳарбий амалиётлар ўтказилиши мумкинлигини айтган.
“Украинадаги воқеалар билан солиштирадиган бўлсангиз, жуда кам маблағ ажратилган (мудофаа учун - муҳаррир эслатмаси). Мудофаа фондлари ЯИМга нисбатан қанча?— сўради Бапи.
Унга мудофаа вазири ўринбосари Аскер Бейсенов жавоб берди. Унга кўра, 2025 йилгача мудофаа учун ялпи ички маҳсулотнинг 0,68 фоизи ажратилган.
“Мудофаа вазирлиги, сиз хавфсизлик учун жавобгарсиз. 2030 йилда уруш бўлади - бундай хавф мавжуд. Ҳатто мудофаа вазирлигида ҳам шундай прогнозлар бор. Жаҳон экспертларининг фикрларини ҳисобга олмасдан. Бундай вазиятда ЯИМнинг 0,68% - бу нимани англатади? Бу ҳисоб-китоблар қаердан келиб чиқади? Биз бу масалаларни кўтарамиз”, деб қўшимча қилган депутат.