Қозоғистон полицияси ходимлари ноқонуний қазиб олишни тўхтатди, деб хабар беради Polisia.kz.
Хабарда айтилишича, Қозоғистон полицияси нафақат ҳуқуқ-тартибот, балки минтақанинг экологиясига ҳам эҳтимолий хавф туғдирадиган фаолиятни чеклади.
“Қонун-тартибот” тезкор-профилактика тадбири доирасида Шарқий Қозоғистон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ноқонуний кон қазиб олиш тўхтатилди”, — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, вилоят туманларидан бирида 19 нафар хориж фуқароси ва икки нафар Ўст-Каменогорск фуқароси қўлга олинган.
“Экскаваторлар, бульдозер, майдалагичлар ва қимматбахо металларни қазиб олиш учун бошқа ускуналар, шунингдек, таркибида олтин ва бошқа қимматбахо компонентлар борлиги аниқланган металл буюмлар мусодара қилинди”, — дейилади хабарда.
Маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланган. Тергов ноқонуний фаолиятда иштирок этган бўлиши мумкин бўлган 20 дан ортиқ шахс устидан олиб борилмоқда.