Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистон Хитой билан бирга минг километрдан узунроқ темир йўл қуради

Қозоғистон Хитой билан бирга минг километрдан узунроқ темир йўл қуради

Қозоғистон ҳукумати Хитой билан ҳамкорликда яқин уч йил ичида 1,3 минг километр янги темир йўл ётқизишни режалаштирмоқда, деди Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Пекинда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси учинчи халқаро ҳамкорлик форумида сўзга чиқиб. “Қозоғистон ва Хитой халқларимизнинг туб манфаати, дўстлик ва абадий стратегик шериклик руҳидан келиб чиқиб, “Бир макон, бир йўл” юксак мақсадларини янада илгари суриш йўлида қатъий содиқдир.

Уч йил ичида 1,3 минг километр йўл қуриш, Хитой чегарасида учинчи темир йўл ўтказиш пунктини очиш, шунингдек, янги қуруқ портлар барпо қилиш режалаштирилмоқда”, - деди Тоқаев. Буларнинг бари Қозоғистоннинг йирик иқтисодий лойиҳаларини жаҳон бозори билан боғлаш бўйича реал лойиҳалар экани таъкидланди.

Қозоғистон Президенти сўзларига кўра, лойиҳа доирасида товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш учун фаол қўшма лойиҳалар амалга ошириш зарур. “Биз тариф сиёсатини уйғунлаштириб, сармоявий ҳамкорлик учун қулай шарт-шароит яратишимиз керак. “Рақамли ипак йўли” ташаббуси доирасидаги шериклик, аслида, янги глобал лойиҳа бўлиб, кенг имкониятлар очади. Рақамли ва интеллектуал ҳамкорликнинг янги модели иқтисодиётларимиз инновацион ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади”, - деди Қозоғистон раҳбари.

Киритилди: 15:09 18.10.2023. Ўқилди: 3728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!