Душанба куни Қозоғистон тенгеси Қозоғистон фонд биржасида (KASE) 1 АҚШ долларига нисбатан 519,85 кўрсаткичигача тушиб, навбатдаги тарихий минимумни қайд этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Қозоғистон миллий валютаси рубль ва нефть нархларининг пасайиши фонида иккинчи ҳафтадирки тарихий энг паст кўрсаткичларни қайд этмоқда.
Ноябрь ойида Миллий банк бир қатор асосий омилларнинг ёмонлашуви шароитида беқарорлаштирувчи тебранишларнинг олдини олиш, тенге алмашув курсининг ортиқча ўзгарувчанлигини юмшатиш ва чет эл валютаси таклифини таъминлаш мақсадида валюта интервенцияларини амалга оширди. Ой якунига кўра валюта сотиш ҳажми 1,047 миллион долларни ташкил этди.
Марказий банк маълумотларига кўра, ноябрь ойида тенге курси 5,0 фоизга пасайиб, 1 АҚШ доллари 512,52 тенгега тенг бўлди.